1 USD = 10571.88 1 EUR = 12623.88 1 RUB = 145.58
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10571.88 1 EUR = 12623.88 1 RUB = 145.58
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
8 июня, 11:24 1472 0

Самарқандда танишини мих билан ўлдирган йигит воқеа қандай содир бўлганини айтди — видео

4 нафар фарзанди бор йигит қилган ишидан пушаймонлигини таъкидлади.
Самарқандда танишини мих билан ўлдирган йигит воқеа қандай содир бўлганини айтди — видео
Фото: Видеодан кадрлар
Аввалроқ, Ургут туманида 26 ёшли Сардор Б. таниши 50 ёшли Олим Ў.ни улфатчилик қилиб ўтирганида, жанжаллашиб қолиб, мих тиқиб ўлдиргани ҳақида хабар бергандик.

Сардор Б. ҳолат қандай содир бўлганини Bu kun кўрсатувига берган интервьюсида гапириб берди.

“Овқатланишга ўтирдим. У ҳам ўтирган экан. Чиқиб кетаётгандим, келиб маҳкам ушлаб олди. Илтимос қилиб, ароқ олиб берасан, деди. Яна 100 грамм ароқ олиб бериб, мени тинч қўй, деб чиқиб кетаётганимда орқамдан ушлаб олиб ҳақоратлашни бошлади. Ёшинг катта, жим, мен кетишим керак, уйдагилар кутиб ўтирибди, деб бир неча бор огоҳлантирдим.

Жуда қаттиқ ҳақоратлашни яна бошлади. 10 мартадан зиёд уни огоҳлантирдим, ўзимга жавоб беролмай қоламан, деб Кейин қўлим билан жароҳат етказдим юз қисмига, кейин оёғим билан тепиб ташладим. Шунда ҳам ҳақоратлашдан тўхтамади.

Қўрқитиш учун “хозмаг”ни олдида мих турганакан. Қўлига ураман деган ниятим бор эди, лекин чап кўкраги соҳасига тегиб қолган экан. 4 маротаба мих билан урдим. Шундан кейин тўхтаб, ўзим ҳам қўрқиб қолдим. Ўша вақтда тез ёрдам келди ва шифохонага олиб кетди. Мени ҳеч ким сўрамади. Ўз хоҳишим билан тез ёрдам орқасидан шифохонага бордим”,
- дейди қотил.

Сардор Б. қилган ишидан пушаймонлигини билдирди.

“Бундай бўлишини умуман кутмагандим. Тўрт нафар фарзандим бор. Уларнинг юзига доғ туширишни хоҳламагандим. Тақдир тақозоси билан шундай бўлиб қолди. Лекин мен қочганим йўқ. Aйбимга тўлиқ иқрорман. Синглимни ва онамни ҳақоратлагани жуда оғир ботди. Мен ҳам отам тенги одамни бу даражага етказишни хоҳламагандим”, - дейди у. 

Аввалроқ, унинг қотиллиги акс этган видеони тарқатган шахс 7 суткага қамалганди.
 
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей