1 USD = 10616.02 1 EUR = 12870.86 1 RUB = 147.76
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10616.02 1 EUR = 12870.86 1 RUB = 147.76
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Криминал
8 июня, 09:29 799 0

Йигитнинг мих билан ўлдирган қотиллиги видеосини тарқатган шахс қамалди

Суд зўравонлик акс этган видеони Интернетда тарқатган шахсга нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинлади.
Йигитнинг мих билан ўлдирган қотиллиги видеосини тарқатган шахс қамалди
Фото: Самарқанд вилояти ИИБ
5 июнь куни Ургут туманида маст йигит кўлидаги мих билан фуқарони ўлдирганди. Ҳодиса акс этган видео кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабарига кўра, ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган текширувда ваҳшийлик акс этган видеолавҳани ургутлик Ш.С. тарқатгани аниқланди.

Ш.С. зўравонлик ва шафқатсизлик акс этган лавҳаларни тарқатмаслик бўйича тушунтириш ишларини олиб бориш учун борган ИИБ ходимларига фаол қаршилик ҳам кўрсатган.

Унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, профилактик тушунтириш ишлари олиб борилди. Жиноят ишлари бўйича Ургут туман суди томонидан Ш.С.га нисбатан 7 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей