1 USD = 10616.02 1 EUR = 12870.86 1 RUB = 147.76
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10616.02 1 EUR = 12870.86 1 RUB = 147.76
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Погода
7 июня, 14:26 1080 0

Ўзбекистонда ҳаво ҳароратининг бироз пасайиши кутилмоқда

Синоптиклар ҳафта ичи кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
Ўзбекистонда ҳаво ҳароратининг бироз пасайиши кутилмоқда
Фото: Марат Наджибаев / UzNews.uz
Ўзгидромет хабарига кўра, 8 июнь куни Кавказ ҳудудларидан кириб келган салқин ҳаво республиканинг катта қисмини қамраб олади, бунинг ҳисобига ҳаво ҳарорати пасаяди.   

Ўзбекистонда ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Тошкент вилоятида, тоғолди ва тоғли ҳудудларда шунингдек, момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши эҳтимоли бор. Ҳаво ҳарорати кечалари +24...+27 даража атрофида бўлади, кундуз кунлари эса ҳарорат пасаяди ва +34...+38 даражани, республиканинг энг жанубида +41...+43 даражагачани ташкил этади.

Бундай ҳарорат фони ҳафтанинг охиригача давом этади, аммо ҳарорат меъёрдан ҳали ҳам юқори бўлади ва кечалари 20-25 даражани, кундуз кунлари +34...+39 даражани, республиканинг энг жанубида +41...+43 даражагачани ташкил этади. Ушбу даврда ёғингарчилик кутилмайди, фақат тоғолди ва тоғли ҳуддуларда конвектив булутлилик ривожланишида баъзи жойларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. 8-9 июнь кунларида шамолли об-ҳаво сақланиб туради, республика бўйича шамол 17-22 м/с гача, баъзи жойларда чангли бўрон билан кучайиши мумкин.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей