1 USD = 10616.02 1 EUR = 12870.86 1 RUB = 147.76
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10616.02 1 EUR = 12870.86 1 RUB = 147.76
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Спорт
7 июня, 08:12 3330 0

Ўзбекистонда “ланка” ўйини ривожлантирилади

“Қарабтеп” халқ ўйинини оммалаштириш учун федерация ҳам ташкил қилинади. “Тепки”лар эса ўзбек бренди сифатида жаҳонга тарғиб қилинади.
Ўзбекистонда “ланка” ўйини ривожлантирилади
Фото: Туризм ва спорт вазирлиги
Туризм ва спорт вазирлигида июнь-июль ойларида Ўзбекистонда “Қарабтеп” (“ланка”) халқ ўйини мусобақаларини ўтказиш муҳокама қилинди.  

Давра суҳбатига раислик қилган Ўзбекистон Полвонлар миллий маркази раиси Норқули Юсупов июнь-июль ойларида “Қарабтеп” халқ ўйини мусобақаларини юқори савияда ташкил этишда ҳамкор ташкилотларни амалий ёрдам кўрсатишга чақирди.

Учрашувда бир қанча шакллардаги “Қарабтеп” ўйинининг асосий иш қуроли – “тепки”лар ҳам кўрсатилди. Унда соҳа мутахассислари маҳаллий аҳоли томонидан яратилган “тепки”га юқори баҳо бериб, уни оммалаштириш ва “ўзбек бренди” сифатида дунёга кенг тарғиб қилиш борасида ўз тавсияларини билдирди.

Давра суҳбатида ушбу халқ ўйини спорт федерациясини ташкил этишга қарор қилинди. 

“Бундан кўзланган мақсад, “Қарабтеп”ни оддий халқ ўйини эмас, балки спорт тури сифатида янада оммалаштириш ва албатта яқин келажакда жаҳонга олиб чиқишдан иборат”, - дейилади вазирлик хабарида.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей