1 USD = 10581.03 1 EUR = 12645.39 1 RUB = 145.92
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10581.03 1 EUR = 12645.39 1 RUB = 145.92
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Ҳодисалар
7 июня, 07:46 1764 0

Намангандаги бозорда эркаклар аёлни сочидан ушлаб судради

Вилоят ИИБ ҳодиса тафсилотлари ҳақида маълум қилди.
Намангандаги бозорда эркаклар аёлни сочидан ушлаб судради
Фото: Видеодан кадрлар
Ижтимоий тармоқларда бир неча эркак бозорда аёлни сочидан ушлаб судраётгани акс этган видео кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати ҳолат ҳақида расмий муносабат билдирди.  

Маълум қилинишича, 5 июнь куни Янгиқўрғон туманида яшовчи, спиртли ичимликка ружу қўйган ва жанжалкаш шахс сифатида туман ИИБнинг профилактик ҳисобида турувчи Г.Т. Чортоқ туманига маст ҳолда боради.

Чортоқ шаҳар автошоҳбекатида ҳеч қандай сабабсиз жанжал кўтарган ва ҳудуддаги дўкон ва бошқа объектларнинг ойналарини синдириб, дўконларга зиён, ўзига эса тан жароҳати етказган. 

Шу ерда ишловчи сомсапазнинг идишларини ҳам синдириб ташлагандан сўнг, сомсапаз 33 ёшли Х.Ю. аёлга бу ердан кетишини тушунтирган, бироқ аёл спиртли ичимлик талаб қилиб, жанжал кўтаришда давом этган. 

Шундан сўнг Х.Ю. аёлнинг сочидан тортиб, уни бекатдан ташқарига олиб чиқиш учун судраган. Ҳозирда ҳолат бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Сомсапаз Х.Ю. эса вақтинча маъмурий тартибда ушланган.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей