1 USD = 10571.88 1 EUR = 12623.88 1 RUB = 145.58
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10571.88 1 EUR = 12623.88 1 RUB = 145.58
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Криминал
6 июня, 12:03 2891 0

Самарқандда йигит танишини мих билан ўлдирди

Ҳодиса бўйича қасддан одам ўлдириш айби билан жиноий иш очилди.
Самарқандда йигит танишини мих билан ўлдирди
Фото: Видеодан кадрлар
Ургут туманида эркак бошқа шахсни бир неча маротаба мих тиқиб ўлдирганлиги ҳолати акс этган видео тарқалди.

Бош прокуратура ҳолат бўйича расмий баёнот берди. Бироқ ҳодисага нима сабаб бўлгани маълум қилинмаган. Видеодан англашилишича, ўлган эркак йигитнинг онаси ва синглисини ҳақорат қилган.

Ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.

Маълумот тўлдирилди 

Бош прокуратура Матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновнинг UzNews.uz’га маълум қилишича ҳодиса 5 июнь куни соат 18:30 ларда содир бўлган.

Ургут туманининг “Етти уйлик” маҳалласида яшовчи  26 ёшли Б. С. таниши 50 ёшли Ў. О. билан  улфатчилик қилиб ўтирганида, жанжаллашиб қолган. 

Оқибатда Б. С. маст ҳолатда хўжалик моллари дўконига кириб,  15 см узунликда бўлган михни олиб,   Ў.О.нинг ўнг кўкрак қисмига тиқиб олади. У ерга йиқилганидан кейин, уриб-тепиб ташлайди. 50 ёшли эркак олган тан жароҳатлари сабаб шифохонанинг жонлантириш бўлимида вафот этган.

Б. С. ҳодиса ортидан тегишли тартибда ушланган. Туман прокуратураси томонидан дастлабки тергов олиб борилмоқда. Марҳумнинг ўлими бўйича суд-тиббий экспертизаси тайинланган.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей