1 USD = 10567.60 1 EUR = 12593.41 1 RUB = 146.40
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10567.60 1 EUR = 12593.41 1 RUB = 146.40
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
5 июня, 10:13 2218 0

Унаштирилган йигит-қизни ушлаб, қўйиб юбориш учун пул сўраган ИИБ ходимлари ишдан бўшатилди

Унаштирилган қизи билан гаплашиб ўтирган йигитни ИИБ биносига олиб келиб, 4 соат ушлаб турган ходимларга нисбатан хизмат текшируви якунланди.
Унаштирилган йигит-қизни ушлаб, қўйиб юбориш учун пул сўраган ИИБ ходимлари ишдан бўшатилди
Фото: UzNews.uz
Қашқадарё вилоят ИИБ Ахборот хизмати хабарига кўра, жорий йил 8 апрель куни Косон туманидаги Дўстлик маҳалласида фуқаро Ғ.А. унаштирилган қизи О.Ҳ. билан Cobalt автомобилида гаплашиб ўтирганида катта лейтенантлар – И. Файзуллаев ва Ф. Астанов Ғ.А.нинг автомобилини асоссиз ва ҳеч қандай ҳужжатларсиз жарима майдонига киритади.   

О.Ҳ.ни енгил табиатли аёл сифатида рўйхатга олишларини билдириб, дастлаб туман тиббиёт бирлашмасида тан жароҳати бор ёки йўқлиги ҳақида тиббий кўрикдан ўтказиб, сўнгра туман ИИБга олиб боради.

Ўтказилган хизмат текширувида ходимлар Ғ.А. ва О.Ҳ.ларни 4 соат давомида ушлаб тургани, Ғ.А.дан 4 млн 900 минг сўм олиб келишини талаб қилиб, унинг Samsung смартфони ва 200 мингни олиб, автомашинасини жарима майдончасидан чиқаришга рухсат берганлиги аниқланган.

Хизмат текшируви якунида катта лейтенант И. Файзуллаев ва катта лейтенант Ф. Астановлар ИИО сафидан бўшатилган.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей