1 USD = 10588.01 1 EUR = 12881.37 1 RUB = 146.62
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10588.01 1 EUR = 12881.37 1 RUB = 146.62
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
4 июня, 13:56 967 0

Ўзбекистонда 200 дан ортиқ эркак зўравонликка учраган

Улар бу ҳақида реабилитация марказларига зўравонликдан ҳимоя сўраб, мурожаат қилишган.
Ўзбекистонда 200 дан ортиқ эркак зўравонликка учраган
Фото: t.me/iibbuz / Иллюстрация
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги бошқарма бошлиғи Дилором Қўзиева АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида реабилитация марказларига қилинган 2021 йилдаги мурожаатлар таҳлили ҳақида маълумот берди.  

“Ҳозирги кунга қадар реабилитация марказларига 4200 дан ортиқ фуқаро мурожаат қилган. Уларнинг 3827 таси аёл, 169 таси бола, 209 нафари эркак”, - дейди Дилором Қўзиева.

Маълум қилинишича, мурожаатчиларнинг 1347 таси руҳий, 845 таси жисмоний, 23 таси жинсий, 394 таси иқтисодий, 1596 таси бошқа масалаларда зўравонлик ҳолатларидан шикоят қилган. 

Таҳлилларга кўра, оилавий зўравонлик эр-хотин ўртасида доимий келишмовчилик (1889 та ҳолатда), учинчи томон аралашуви (457 та ҳолатда), ота-она ва фарзанд ўртасида (101 та ҳолатда) келиб чиққан.  

Вазирлик бошқарма бошлиғи Мукаррам Нурматова эса жорий йил 4 ой давомида 12 806 та оилавий ажрашиш кузатилганини маълум қилди. Бу 2020 йил пандемия сабаб суд тизими фаолияти чекланганлиги боис ажрашиш учун аризалар тўпланиб қолгани ва жорий йил бошида ажримлар сони кескин ошгани билан изоҳланди.

Қайд этилишича, 30 ёшгача бўлганлар орасида оилавий ажрашиш 3674 тани ташкил этган.

Оилавий ажримларга асосан эр-хотин ўртасидаги келишмовчилик (48,4%), учинчи шахс, қайнона-қайнота ёки қариндошлар аралашуви (17,4%), ёшларнинг оила қуришга тайёрмаслиги (11%), моддий етишмовчилик, турмуш ўртоғининг ишсизлиги ва бошқа иқтисодий қийинчиликлар (6,3%), бепуштлик (5,3%), томонлардан бирининг ичкилик, гиёҳванд модда ёки бошқа зарарли одатларга берилиши (5,5%), ички ва ташқи миграция (3,5%) сабаб бўлган.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей