1 USD = 10616.02 1 EUR = 12870.86 1 RUB = 147.76
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10616.02 1 EUR = 12870.86 1 RUB = 147.76
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
4 июня, 12:36 688 0

Тошкентнинг 4 та туманида иссиқ сув вақтинча ўчирилади

Юнусобод, Олмазор, Шайхонтоҳур ва Мирзо Улуғбек туманларида аҳоли бир кунга иссиқ сувсиз қолдирилади.
Тошкентнинг 4 та туманида иссиқ сув вақтинча ўчирилади
Фото: UzNews.uz
2021-2022 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш сабабли юқори кучланишли электр тармоқларида таъмирлаш ишлари олиб борилади.

Шу сабабли 5 июнь куни соат 07:00 - 21:00 орасида Юнусобод, Олмазор, Шайхонтоҳур ва Мирзо Улуғбек туманларидаги қуйидаги манзилгоҳларда иссиқ сув таъминоти вақтинча ўчирилади. 

Юнусобод туманида:

– Юнусобод 1-19-мавзелари;
– М-5, 6, 12, 15, М-17, 18 мавзелари;
– Амир Темур, Мустақиллик, Аҳмад Дониш, Янгишаҳар, Деҳқонобод, Соҳибкор, Катта ҳалқа йўли, Шаҳристон, Уч Қаҳрамон, Мойқўрғон, Рихсилий, Янги Юнусобод, Юнусота, Жумамасжид, Осиё, Боғишамол, Минор 1-берк, Чингиз Айтматов, Кичик ҳалқа йўли, Мингўрик, Абдулла Қодирий, Бодомзор, Кўргазма, Қозитарнов, Гиргиртепа, Шивли, Шуҳрат, Боғиравон, Мукаррама Турғунбоева кўчалари.

Олмазор туманида:

– Тахтапул, Қорақамиш 1/1, 1/2, 1/3, 1/4, 2/1, 2/2, 2/3, 2/4, 2/5, Тансиқбоев ва Олимпия даҳалари;
– Шифокорлар шаҳарчаси; 
– ЎзМУ ва ТошДТУ ҳудудлари; 
–  Бешқўрғон-1, 2, 3, 4 мавзелари;
– Қорақамиш 1-тор, Талабалар, Университет, Фаробий, Беруний, Мухбир, Қамарнисо, Мирзо Ғолиб, Шифонур, Гулсарой, Себзор, Олтинсой, Шимолий Олмазор, Зиё кўчалари.

Шайхонтоҳур туманида:

– Белтепа, Ибн-Сино-1, 2, Жарариқ мавзелари; 
– Зулфияхоним, Лабзак, Нурафшон кўчалари.

Мирзо Улуғбек туманида:

– Ҳамид Олимжон майдони.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей