1 USD = 10571.88 1 EUR = 12623.88 1 RUB = 145.58
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10571.88 1 EUR = 12623.88 1 RUB = 145.58
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
4 июня, 12:19 1844 0

Имконияти чекланган қизни калтаклаган 28 ёшли аёл узр сўради — видео

Унинг айби тасдиқланса, 5 йилга қамалиши мумкин. Ногирон қизнинг ҳомиладорлиги эса инкор қилинди.
Имконияти чекланган қизни калтаклаган 28 ёшли аёл узр сўради — видео
Фото: Видеодан кадрлар
24 май куни 28 ёшли Мумтозбегим Д. Миробод туманидаги уйида танишлари – 20 ёшли Диёра Б. ва 23 ёшли Мукаррам М. билан Моҳизода В.га тан жароҳати етказишгани ҳақида хабар бергандик.

“Тошкент” телеканали информацион дастурида Мумтозбегим ва Моҳизода ҳодиса тафсилотларини маълум қилди.

Аниқланишича, 28 ёшли Мумтозбегим Дониёрова гунг-соқов онасига қараб туриш учун Фарғона вилоятидан Моҳизодани олиб келган. Мумтозбегим онасига яхши қарамагани учун Моҳизодага тан жароҳати етказган.

Кўрсатувда айтилишича, асли Қўқон шаҳрида яшовчи, 2-гуруҳ ногирони бўлган Моҳизода бозорда онаси билан бориб, йўқолиб қолади ва Тошкентга келиб қолади.

“Бу (таҳр.: Моҳизода) билан бирга бозорга боргандимда уни йўқотиб қўйдим. Телефонда алоқада бўлган, шу билан қайтиб келмади. У аёл қизимни телефон қилиб чақиртирган. Аввал улар Андижонда бўлган, кейин Тошкентга келган”, - дейди Моҳизоданинг онаси тафсилотларни тушунтираркан.

Онаси Моҳизодани 10 кун давомида излаб, Андижонгача борган, кейин Тошкентдаги кар-соқовлар маданият марказидан ҳам ёрдам сўраганини айтмоқда. Бироқ улар ИИБга қизи йўқолгани ҳақида маълум қилмаган.

“Бир куни қизим отасига йиғлаб телефон қилди. Мени олиб кетинглар, деди. Шунда аёл “Сен кимга телефон қилдинг?” деб роса уришибди. Битта қизининг ўртоғи қизимнинг оғзини ёпиб турган, ўзи эса бунинг оёғига пичоқ санчиб олган, - дейди Моҳизоданинг онаси.

Моҳизода ўғриликда айбланиб, калтакланганини маълум қилди. 

Маълум қилинишича, андижонлик Мумтозбегим олдин ҳам Жиноят кодексининг бир нечта моддаси билан судланган.

“Кечирим сўра, оёғига йиқил, дедим. Оёғини ўп, демадим. Унинг онасидан ҳам кечирим сўрадим. Пушаймонман, ҳамманинг олдида кечирим сўрайман”, - дейди Мумтозбегим.

Ижтимоий тармоқларда Моҳизоданинг ҳомиладор эканлиги факти ўз тасдиғини топмади. 

Ҳозирда Мумтозбегим Дониёровага нисбатан Жиноят кодексининг 110-моддаси 2-қисми (ожиз аҳволдалиги айбдорга аён бўлган шахсга нисбатан қийнаш хатти-ҳаракатларини амалга ошириш) билан иш очилган. Унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси тайинланган. Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей