1 USD = 10571.88 1 EUR = 12623.88 1 RUB = 145.58
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10571.88 1 EUR = 12623.88 1 RUB = 145.58
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
3 июня, 15:44 616 0

Ўзбекистонда эрта никоҳ кўп қайд этилган ҳудудлар айтилди

Кўрсаткич 2019 йилга нисбатан 97 фоизга камайган. Аммо амалиётда эрта никоҳ яширин тус олгани маълум қилинди.
Ўзбекистонда эрта никоҳ кўп қайд этилган ҳудудлар айтилди
Фото: UzNews.uz
АОКАда ўтказилган брифингда “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти директор ўринбосари Ҳамид Абдураҳмонов Ўзбекистонда эрта никоҳ ҳолатлари бўйича маълумот берди.  

Ҳамид Абдураҳмонов эрта никоҳ ҳолатлари республиканинг барча ҳудудларида тарқалмагани, асосан Ургут, Самарқанд, Пастдарғом, Каттақўрғон, Денов, Шаҳрихон туманлари ҳамда Наманган, Самарқанд ва Андижон шаҳарларида кўп қайд этилганини маълум қилди. 

Давстатқўмга кўра, 2020 йилда 88 та эрта никоҳ ҳолати қайд этилиб, 2019 йилга нисбатан кўрсаткич 97 фоизга камайган.

Бунинг асосий сабабларидан бири 2019 йил 1 сентябрдан эркаклар ва аёллар учун никоҳ ёши тенглаштирилгани, туман, шаҳар хокими томонидан никоҳ ёшини 1 йилга камайтиришга рухсат берилгани билан изоҳланади. 

“Лекин амалиёт аксарият ҳолатларда эрта никоҳ яширин тусга эгалигини унутмаслигимиз даркор”, - дейди Ҳамид Абдураҳмонов.

Шунингдек, ўтган йилда 1044 та эрта туғруқ ҳолати қайд этилган бўлиб, 2019 йилга нисбатан 12,7 фоизга камайган. Аммо ҳудудлар кесимида эрта туғруқларнинг 43,1 фоизи Самарқанд ва Қашқадарё вилоятлари улушига тўғри келади.

2021 йилнинг февраль ойида Ургут, Самарқанд туманлари ва Самарқанд шаҳрида келинлар ўртасида ўтказилган социологик тадқиқотга кўра, эрта никоҳнинг сабаблари — ота-оналар (70 фоиз), севги-муҳаббат (26 фоиз), эрта ҳомила (қарийб 4 фоиз) эканлигини кўрсатди.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 1 сентябрдан президент қарори билан қизлар учун никоҳ ёши 17 ёшдан 18 ёшга ўзгартирилганди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей