1 USD = 10571.88 1 EUR = 12623.88 1 RUB = 145.58
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10571.88 1 EUR = 12623.88 1 RUB = 145.58
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Ҳодисалар
3 июня, 13:15 977 0

Тошкентда ҳайдовчи ЙПХ инспекторига бўйсунмай, йўлида давом этди — видео

Ходимга “бор, йўқол” деган Equinox ҳайдовчиси аниқланиб, маъмурий жавобгарликка тортилди. Автомобиль эса вақтинчалик жарима майдонига олинди.
Тошкентда ҳайдовчи ЙПХ инспекторига бўйсунмай, йўлида давом этди — видео
Фото: Видеодан кадр
ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабарига кўра, 1 июнь куни соат 18:50 ларда Тошкент шаҳар, Чилонзор туманида Equinox ҳайдовчиси ЙПХ инспекторининг жезль ва хуштак орқали ишора кўрсатилишига қарамасдан ҳаракатланишда давом этган.

Видеода унинг ходимга қарата “бор, йўқол” дея айтган сўзлари кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

ЙПХ ходими А. Ражабов билдирги орқали ЙҲХБ бошлиғига бу ҳақда маълум қилиб, қоидабузар ҳайдовчига нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Суриштирувда ҳайдовчи 39 ёшли К.С. эканлиги аниқланиб, унга нисбатан МЖтКнинг 194-моддаси (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик, БҲМнинг иккидан бир қисмидан икки бараваригача (490 минг сўмгача) миқдорда жарима) билан маъмурий баённома тузилди. Equinox вақтинчалик жарима майдонига жойлаштирилди.
 
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей