1 USD = 10571.88 1 EUR = 12623.88 1 RUB = 145.58
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10571.88 1 EUR = 12623.88 1 RUB = 145.58
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Медицина
3 июня, 12:52 223 0

Ўзбекистонда Жанубий Корея билан ҳамкорликда ихтисослаштирилган онкологик марказ қурилади

Ўзбекистон ССВ раҳбари Абдуҳаким Хаджибаев бошчилигидаги делегация Жанубий Корея тажрибаси ва технологияларини ўрганиш мақсадида ташриф буюрди.
Ўзбекистонда Жанубий Корея билан ҳамкорликда ихтисослаштирилган онкологик марказ қурилади
Фото: ССВ
ССВ хабарига кўра, Тошкентда саратон касалликларини даволаш ва фаолият кўрсатишга ихтисослаштирилган шифохона қуриш режалаштирилмоқда.

Абдуҳаким Хаджибаев Жанубий Кореянинг соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот вазири Квон Док Чоль билан учрашди.

Музокаралар чоғида ихтисослашган саратон шифохоналарини бошқариш ва қуриш юзасидан фикр алмашилди. 

“Ўзбекистон томонининг онкологик касалликлар шифохоналарини қуришда Жанубий Корея экспертлари ва етакчи компанияларининг иштирокининг муҳимлиги ҳақидаги таклифига жавоб берар экан, Квон Док Чоль Корея Республикаси ҳукуматининг онкологик шифохоналарни яратиш бўйича “ноу-хау”ларидан фойдаланиш орқали Ўзбекистон халқининг саломатлигини яхшилашга ҳисса қўшиш имконига эга бўлишдан хурсанд эканини айтди”, - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев май ойида Республика онкология ва радиология тиббиёт марказига ташриф буюриб, соҳани ривожлантириш бўйича қатор топшириқлар берганди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей