1 USD = 10581.03 1 EUR = 12645.39 1 RUB = 145.92
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10581.03 1 EUR = 12645.39 1 RUB = 145.92
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
3 июня, 12:11 1135 0

Ўзбекистонда “чиройли” авторақамларнинг бошланғич нархи 3 бараварга арзонлаштириляпти

24 млн 500 минг сўмлик “чиройли” авторақамларнинг бошланғич нархи акция сабабли 7 млн 350 минг сўмга туширилади.
Ўзбекистонда “чиройли” авторақамларнинг бошланғич нархи 3 бараварга арзонлаштириляпти
Фото: avtoraqam.uzex.uz
UzNews.uz'нинг Тошкент шаҳар ЙҲХББдаги манбасининг маълум қилишича, Товар-хомашё биржаси Авторақамлар онлайн аукционида 2021 йилнинг июнь ойидан бошлаб, автомашиналар учун махсус чиройли рақамларнинг нархларига чегирмалар белгиланди.

Акция ўтказилаётганлиги сабабли, республика бўйича рақамларнинг бошланғич нархи кескин камайтирилган.

Масалан, акцияга қадар бошланғич баҳо 24 млн 500 минг сўм қилиб белгиланган “чиройли” авторақамлар шу ойдан бошлаб 7 млн 350 минг сўмни ташкил қилади.

Чегирмали авторақамлар ҳақида Avtoraqam.uzex.uz сайтининг “Махсус таклифлар” (Спец.предложение) бўлимида танишиш мумкин.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей