1 USD = 10616.02 1 EUR = 12870.86 1 RUB = 147.76
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10616.02 1 EUR = 12870.86 1 RUB = 147.76
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Криминал
3 июня, 09:37 345 0

Пойтахтда 200 дона Remdesivir'ни $10 мингга сотган шахслар ушланди

Икки фуқаро COVID-19 инфекциясини даволашда қўлланиладиган дорини ноқонуний сотишганида қўлга олинди.
Пойтахтда 200 дона Remdesivir'ни $10 мингга сотган шахслар ушланди
Фото: Прокуратура департаменти
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзо Улуғбек туман бўлими ва ИИВ ходимлари COVID-19 билан касалланган беморларни даволашда ишлатиладиган Remdesivir дори воситасини ноқонуний сотган шахсларни ушлади.

Аниқланишича, Р.М. ва И.Х. дориларни сотиш орқали даромад орттиришни кўзлаб, 200 дона Remdesivir дори воситасини $10 мингга сотган.

Ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей