1 USD = 10571.88 1 EUR = 12623.88 1 RUB = 145.58
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10571.88 1 EUR = 12623.88 1 RUB = 145.58
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Сиёсат
2 июня, 16:45 325 0

Қозоғистон президенти Абдулла Ариповни орден билан мукофотлади

Қасим-Жомарт Тоқаев Ўзбекистон бош вазирига мамлакатнинг олий давлат мукофотини топширди.
Қозоғистон президенти Абдулла Ариповни орден билан мукофотлади
Фото: akorda.kz
Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Ўзбекистон бош вазири Абдулла Ариповни қабул қилди.  

Учрашувда қўшни давлат раҳбари икки томонлама ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолатига ижобий баҳо берди. 

“Биз биринчи навбатда биродар қўшни Ўзбекистон билан ҳамкорликни ривожлантиришга эътибор қаратамиз, буни Марказий Осиё минтақасида барқарорлик ва хавфсизликни таъминлашнинг жуда муҳим омили деб биламиз”, - таъкидлади Қозоғистон президенти.

Қасим-Жомарт Тоқаевнинг маълум қилишича, бугунги кунда кенг кўламли ислоҳотларни тизимли равишда амалга ошираётган Ўзбекистон кўплаб соҳаларда улкан ютуқларга эришмоқда. Қозоғистон стратегик шерик ва иттифоқдош бўлган Ўзбекистоннинг ютуқларидан чин дилдан мамнун.

Ўз навбатида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов учрашув учун миннатдорлик билдириб, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг саломи ва эзгу тилакларини етказди.

Қозоғистон раҳбари ҳукуматлар иш суръатини пасайтирмасликлари, коронавирус пандемиясидан кейинги даврда давлатлар ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларни ўрнатиш учун мавжуд бўлган барча имкониятлардан фойдаланиш муҳимлигини қўшимча қилди.

Учрашув якунида Қозоғистон президенти Абдулла Ариповни икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни ҳар томонлама мустаҳкамлаш, ўзаро алоқаларни ривожлантиришда қўшган хизматлари учун  II даражали «Дўстлик» ордени билан тақдирлади.

Ушбу орден Қозоғистоннинг олий давлат мукофоти бўлиб, чет эл давлатлари фуқароларига икки томонлама муносабатларни ривожлантириш, халқлар ўртасида тинчлик, дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун берилади.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей