1 USD = 10588.01 1 EUR = 12881.37 1 RUB = 146.62
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10588.01 1 EUR = 12881.37 1 RUB = 146.62
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Туризм
2 июня, 12:40 259 0

10 июндан Тошкент ва Москва ўртасида мунтазам авиақатновлар сони оширилади

Эпидемиологик вазият барқарорлашгани туфайли Россия ва Ўзбекистон ўртасида авиарейсларни ошириш тўғрисида қарор қабул қилинди.
10 июндан Тошкент ва Москва ўртасида мунтазам авиақатновлар сони оширилади
Фото: UzNews.uz
10 июндан Россия ва Ўзбекистон ўртасида авиарейслар сони кўпайтирилади. Бу ҳақда Россия Федерацияси ҳудудига коронавирус инфекцияси кириши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича Тезкор штабнинг навбатдаги йиғилишида маълум қилинди.  

Хусусан, Москва ва Тошкент ўртасидаги авиақатновни ўзаро асосда 1 рейсга ошириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Россиянинг “Aэрофлот” авиакомпанияси ҳар якшанба куни Москва-Тошкент-Москва йўналиши бўйича мунтазам парвозларни амалга оширмоқда. Uzbekistan Airways эса ҳар ҳафта шанба куни Тошкент-Москва-Тошкент йўналишида рейсларни амалга оширмоқда.

10 июндан “Aэрофлот” Тошкент ва Москва ўртасида ҳафтасига иккита рейсни амалга оширади. Шунингдек, Uzbekistan Airways ҳам мунтазам парвозлар сонини ҳафтасига иккитага етказиши кутилмоқда.

Ушбу авиақатновлардан Ўзбекистоннинг барча фуқаролари ва Ўзбекистонда яшаш учун рухсатнома олган, Россияга кириш чекловлари бўлмаган чет элликлар фойдаланишлари мумкин.

Тошкент – Москва йўналиши бўйича учадиган қолган рейслар чартер бўлиб қолмоқда. Улар учун чипталарни сотиб олишда Россияга кириш учун асослар бўлиши мажбурий бўлиб қолмоқда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей