1 USD = 10616.02 1 EUR = 12870.86 1 RUB = 147.76
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10616.02 1 EUR = 12870.86 1 RUB = 147.76
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
2 июня, 10:38 1790 0

ТИВ ходимининг шилқимлигига учраган журналистнинг аккредитациясини узайтирмади

Ташқи ишлар вазирлиги Al Jazeera журналистининг аккредитациясини узайтирмаслиги сабабини маълум қилди. 
ТИВ ходимининг шилқимлигига учраган журналистнинг аккредитациясини узайтирмади
Фото: Agnieszka Pikulicka-Wilczewska / Facebook
Ташқи ишлар вазирлиги Al Jazeera телеканали мухбири Агнешка Пикулицка-Вильчевсканинг аккредитациясини узайтирмаслик тўғрисида қарор қабул қилган.

Бунга польшалик журналист томонидан Ўзбекистон қонунчилиги бузилиши ҳолатлари сабаб бўлгани айтилди.  

Эслатиб ўтамиз, жорий йил февралда журналист кенг жамоатчиликка аккредитациядан ўтмоқчи бўлганида ТИВ ходимининг унга нисбатан шилқимлик қилганини оммага етказгани билан танилганди.  

Бунинг ортидан ТИВ ходимини ишдан бўшатиб, журналистни аккредитациядан ўтказганди.  

Апрель ойи бошида ИИВ журналистни ёлғон маълумотлар тарқатганликда айблаганди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей