1 USD = 10616.02 1 EUR = 12870.86 1 RUB = 147.76
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10616.02 1 EUR = 12870.86 1 RUB = 147.76
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Криминал
2 июня, 08:52 1171 0

“Lyubaya biznes xorosha” ва бошқа МЧЖ мансабдорларига қарши жиноий иш очилди

Ушбу корхоналар раҳбарлари Жиноят кодексининг учта моддаси билан айбланмоқда.
“Lyubaya biznes xorosha” ва бошқа МЧЖ мансабдорларига қарши жиноий иш очилди
Фото: UzNews.uz
Бош прокуратура “Lyubaya biznes xorosha”, “Plati-leti”, “S 707”, “White ravens” МЧЖ, “City mall” МЧЖ мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.  

“Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Терговга аралашиш ва тўсқинлик қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди”, - дейилади хабарда.

Маълум қилинишича, ушбу МЧЖлар раҳбарлари Жиноят кодексининг 179 (Сохта тадбиркорлик), 184 (Солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш) ва 189-моддалари (Савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш) билан айбланмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, “Lyubaya biznes xorosha” МЧЖ 2019 йилнинг 16 августида юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтганди. Корхона номи ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг кенг муҳокамасига сабаб бўлганди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей