1 USD = 10567.60 1 EUR = 12593.41 1 RUB = 146.40
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10567.60 1 EUR = 12593.41 1 RUB = 146.40
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Криминал
1 июня, 18:03 823 0

Сирдарёда 30 ёшли эркак холаси ва унинг ўғлини ўлдириб, жасадларини ёқиб юборди

Бош прокуратура мазкур шахс айни пайтда қўлга олингани ва унга нисбатан жиноий иш очилгани ҳақида маълум қилди.
Сирдарёда 30 ёшли эркак холаси ва унинг ўғлини ўлдириб, жасадларини ёқиб юборди
Фото: UzNews.uz
Бош прокуратура Сирдарёда икки нафар қариндошини ўлдириб, жасадларни ёқиб юборган 30 ёшли эркакка нисбатан жиноят иши очилганини маълум қилди.

Маълум қилинишича, қотиллик Боёвут туманида содир бўлган. Маҳаллий ОАВларда тарқалаётган хабарга кўра, мазкур шахс бугун, 1 июнь куни тонгда 60 ёшлардаги холаси ва унинг 30 ёшлар атрофидаги ўғлини қасддан ўлдириб, жасадларни молхонага олиб бориб ёқиб юборган.

Шунингдек, гувоҳлар қотилликда гумонланаётган фуқаро муқаддам холасининг уйида яшаб келганини, ўша куни ушбу уйнинг молхонасида содир бўлган ёнғинни ўчириш учун ўт ўчирувчилар бригадаси ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари етиб келганини айтган. 

Бош прокуратура эса мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.

“Сирдарёда 30 ёшли эркак ўз уйида яшаб келаётган икки нафар қариндошини қасддан ўлдириб, жасадларини ёқиб юборганлиги ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “а” банди (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилди. Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган”, – дейилади Бош прокуратура хабарида.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей