1 USD = 10571.88 1 EUR = 12623.88 1 RUB = 145.58
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10571.88 1 EUR = 12623.88 1 RUB = 145.58
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Ҳодисалар
1 июня, 13:38 378 0

Сирдарёда ҳаракатланиб кетаётган Lacetti’нинг газ баллони портлади. Қурбонлар бор — видео

Ушбу автомобиль қашқадарёлик фуқарога тегишли бўлиб, салонида 3 нафар йўловчиси бўлган.
Сирдарёда ҳаракатланиб кетаётган Lacetti’нинг газ баллони портлади. Қурбонлар бор — видео
Фото: Видеодан кадрлар
Бугун, 1 июнь соат 03:40 да Қашқадарё вилояти Миришкор тумани Зафар қишлоғида яшовчи фуқаронинг бошқарувидаги Lacetti Сирдарё вилояти Оқолтин туманида “Термиз – Тошкент” йўлида ҳаракатланиб кетаётган вақтда автомашинага ўрнатилган газ баллони портлаб кетган.

ФВВ Матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳодиса натижасида автомашинада бўлган икки нафар йўловчи воқеа жойида вафот этган. Ҳайдовчи ва бир нафар йўловчи турли даражада жароҳат олиб Оқолтин тумани тиббиёт бирлашмасига жойлаштирилган.

Айни вақтда, вилоят ИИБ, ФВБ, ССБ ва прокуратура ходимлари томонидан ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
 
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей