1 USD = 10571.88 1 EUR = 12623.88 1 RUB = 145.58
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10571.88 1 EUR = 12623.88 1 RUB = 145.58
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Реклама
1 июня, 11:04 261 0

Ravnaq-bank АЖ Ўзбекистонда онлайн-банкингни ривожлантиришга ҳисса қўшиш учун совғалар тарқатмоқда

Ravnaq-bank ва MasterCard'дан бўлган акциянинг учинчи ва якуний босқичи бошланмоқда. Акция доирасида халқаро карта эгалари симсиз қулоқчиндан Macbook'гача бўлган совғаларни ютиб олишлари мумкин.

Ravnaq-bank АЖ Ўзбекистонда онлайн-банкингни ривожлантиришга ҳисса қўшиш учун совғалар тарқатмоқда

1 апрелдан 30 июнга қадар Ravnaq-bank АЖ MasterCard билан биргаликда совғалар тарқатишни ташкиллаштирмоқда. Акцияда қатнашиш учун Ravnaq-bank'да халқаро MasterCard картасини очтириш ва бир ой давомида камида 30 долларлик харидни амалга ошириш керак.

Ravnaq-bank'да халқаро MasterCard картасини расмийлаштиринг, белгиланган миқдорда харидни амалга оширинг ва қуйидагиларни ютиб олиш имкониятига эга бўлинг:

• $30,00 - $49,99 — симсиз қулоқчинлар;
• $50 - $99,99 — смарт-соатлар;
• $100 - $149,99 — смартфон;
• $150 - ва ундан кўп — Macbook.

Ушбу турдаги картаси мавжуд бўлган кишилар ҳам акцияда қатнашишлари мумкин.

Банк бизнеси тез ўзгаради. Ravnaq-bank'да таъкидлашларича, ёш мижозлар сони кўпаймоқда ва улар онлайн-банкингни маъқул кўришмоқда. Мижозларни халқаро банк тизимига қўшилишга илҳомлантириш ва мамлакатда илғор ечимларни ривожлантириш учун, банкда шундай акцияни эълон қилишга қарор қилинган.

Ravnaq-bank Ўзбекистонда банкингни рақамлаштириш устида анчадан буён ишламоқда ва буни муваффақиятли дейиш мумкин: ҳозирнинг ўзида қуйидагиларни бажара оладиган RBK-Mobile иловасини юклаб олишингиз мумкин:

• омонат очиш;
• маҳсулот ва хизматлар учун тўловларни амалга ошириш;
• уйга етказиб бериш хизматига эга карталарга буюртма бериш;
• ва бошқа кўплаб функцияларни смартфон орқали бажариш.

Шунингдек, иловада Aviasales'нинг бепул MasterCard Gold картасини расмийлаштириш, акцияда иштирок этиш ва қимматбаҳо совғалар учун курашиб кўриш мумкин.

RBK-Mobile иловасини Google Play, App Store ёки Windows Store орқали юклаб олиш мумкин. Шунчаки ҳавола орқали ўтинг.

Акция шартлари билан сайтда танишинг: ravnaqbank.uz


Реклама ҳуқуқлари асосида

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей