1 USD = 10581.03 1 EUR = 12645.39 1 RUB = 145.92
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10581.03 1 EUR = 12645.39 1 RUB = 145.92
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
31 мая, 20:45 829 0

IELTS’дан юқори балл олган мактаб битирувчиларининг контракти “Ўзбекнефтгаз” томонидан қопланади

Меҳриддин Абдуллаевнинг бухоролик ёшлар билан учрашувида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи, Бухоро нефт базаси ва “Газли” нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг ёшлар бандлигини таъминлашдаги ўрни эътироф этилди.
IELTS’дан юқори балл олган мактаб битирувчиларининг контракти “Ўзбекнефтгаз” томонидан қопланади
Фото: "Ўзбекнефтгаз" АЖ
Бугун, 31 май куни “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев Бухоро вилояти Ромитан туманидаги ёшлар билан учрашди. Бу ҳақда компания Матбуот хизмати UzNews.uz'га хабар берди.

Унда Меҳриддин Абдуллаев Ўзбекистонда олиб борилаётган ёшларга оид давлат сиёсатининг негизи ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини ошириш, уларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш, истиқболли ғоялари ва лойиҳаларини рўёбга чиқариш орқали ёшларнинг бандлигини таъминлаш устувор йўналишларидан бири эканлиги тўғрисида ўз фикрларини билдирди.

– Фурсатдан фойдаланиб, эпидемиянинг мураккаб шароитларида ҳам қатъият, сабр-тоқат, ўрганишга, янги билимларни ўзлаштиришга тайёрлигингиз учун сизларга миннатдорчилик билдирмоқчиман, - деди Меҳриддин Абдуллаев – Ёшларнинг бандлигини таъминлаш давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган устувор вазифалардан бири ҳисобланади. Ўйланманки, бу борада ўтган йили туман ҳудудида барпо этилган янги саноат ишлаб чиқариш объекти яъни  “Газли” газни қайта ишлаш заводининг ишга туширилиши  ҳудуд ёшларини иш билан таъминлашда ўз ҳиссасини қўшди.  

Учрашувда иштирокчи ёшларга тизимдаги корхоналар эҳтиёжи учун юқори салоҳиятга эга, чет тилларини мукаммал биладиган ёшлар учун белгилаб олинган чора-тадбирлар ҳақида маълумотлар берилди. Жумладан, IELTS сертификатига эга бўлган мактаб битирувчилари келгусида олий ўқув юртларида тўлов-шартнома (контракт) асосида таълим олган тақдирда уларнинг контракт пуллари “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан тизим корхоналарида ишлаб бериш шарти билан қоплаб берилиши, олий ўқув юртини тугаллаганидан сўнг доимий иш ўрни билан таъминланиши маълум қилинди.

Учрашув давомида туманда ёшларни тизимдаги корхоналар эҳтиёжи учун муатахассис кадрлар тайёрлашга ихтисослашган олий таълим муассасалари қабул жараёнлари, нефт-газ корхоналарига ишга жойлашиш ва бошқа йўналишларда бир қанча таклиф ва мурожаатлар келиб тушди.

Шунингдек, ёшларнинг ахборот технологиялари соҳасига бўлган қизиқишларини қўллаб-қувватлаш ва қўшимча шарт-шароитлар яратиб бериш мақсадида Меҳриддин Абдуллаев томонидан Ромитан туманидаги ёшларга компьютер жамланмалари, илм-фан, санъат, спорт, маданият соҳаларида юқори натижаларга эришиб келаётган, шунингдек “Ёшлар дафтари”га киритилган, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган оила фарзандларига тикув машиналари, велосипед, спорт анжомлари ва бошқа турдаги совғалар топширилди.

Учрашув кун тартибидаги масалалар бўйича билдирилган фикр ва мулоҳазаларни инобатга олиб, “Газли” нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси ҳамда Ромитан туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда вакант иш ўринлари эҳтиёжи учун олий ўқув юртлари ва ўрта махсус касб-ҳунар коллежлари битирувчиларига маълум қилган ҳолда танлов ўтказилишига қарор қилинди. 

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ҳамда тумандаги болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ўзбек жанг санъати йўналиши қатнашчиларининг 6 нафарини 2021 йил ноябрда Туркияда ўтказиладиган халқаро мусобақада қатнашиш харажатлари қоплаб бериладиган бўлди.

Учрашув доирасида президент Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус доирасида тадбирлар ташкил этилди. Тадбирларда маданият, адабиёт, санъатга қизиқувчан ёшлар ўз иқтидорларини намойиш этишди. Улар спортнинг кураш, шашка-шахмат каби бир қатор йўналишлари бўйича ўзаро куч синашишди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей