1 USD = 10588.01 1 EUR = 12881.37 1 RUB = 146.62
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10588.01 1 EUR = 12881.37 1 RUB = 146.62
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
31 мая, 12:26 1189 0

Ўзбекистонда киши бошига минимал истеъмол харажатлари миқдори белгиланди

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги бир ойда киши бошига минимал истеъмол харажатлари дастлабки тахминий ҳисоб-китобини маълум қилди.
Ўзбекистонда киши бошига минимал истеъмол харажатлари миқдори белгиланди
Фото: UzNews.uz
АОКАда ўтказилаётган брифингда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Норқулов халқаро тажрибадан фойдаланган ҳолда минимал истеъмол харажатлари қийматининг дастлабки ҳисоб-китоблари амалга оширилганини айтди.

Унга кўра, моддий ва бошқа ижтимоий кўмакларга муҳтож аҳолининг мақсадли (таргет) гуруҳи аниқланиб, 10 гуруҳга бўлинган.

Минимал истеъмол харажатларини ҳисоблаш учун тажриба сифатида Жаҳон банки кўмагида 2020 йилда республиканинг барча ҳудудларидан танлаб олинган 5 400 та уй хўжаликларида сўровнома ўтказилган. 

Сўровнома натижасига кўра, мазкур оилаларда жон бошига кунлик истеъмол қилинадиган озиқ-овқат (2200 ккал) ва зарур бўлган ноозиқ-овқат товарлар ҳамда хизматлар учун минимал истеъмол харажатлар бир ойда киши бошига (жорий йилдаги нархлар ўзгаришини инобатга олган ҳолда) камида 440 минг сўмни ташкил этиши ҳисоб-китоб қилинди.

Минимал озиқ-овқат харажатлари миқдори эса киши бошига бир ойда 295 минг сўмни ташкил қилган.  

Қайд этилишича, ҳисобланган минимал истеъмол харажатларининг жон бошига тўғри келадиган ЯИМга нисбати (ЯИМ) 26,8% бўлиб, мазкур кўрсаткич ривожланаётган мамлакатларда асосан 4-20 фоизни ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил декабрда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Ўзбекистонда истеъмол саватининг миқдори бир киши учун тахминан 2 млн 157 минг сўмни ташкил қилишини маълум қилганди.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей