1 USD = 10581.03 1 EUR = 12645.39 1 RUB = 145.92
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10581.03 1 EUR = 12645.39 1 RUB = 145.92
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Реклама
31 мая, 11:00 196 0

Bucheon университетида 2021-2022 ўқув йили учун ҳужжатларнинг иккинчи қабули очилди

Абитуриентлар жорий йилнинг 25 июнь санасигача «Мактабгача таълим», «Корейс тили ва менежмент» ва «Архитектура» йўналишларига ҳужжат топширишлари мумкин.

Bucheon университетида 2021-2022 ўқув йили учун ҳужжатларнинг иккинчи қабули очилди

«Мактабгача таълим» ва «Архитектура» йўналишларида таълим олиш ўқув йили учун 2,200 ва 3,300 долларни ташкил этади ҳамда 3+1 тизимига мувофиқ олиб борилади, бунда талабалар хоҳишларига кўра ўқишни Корея Республикасида якунлаши мумкин. «Корейс тили ва менежмент» йўналишида 2+2 тизими қабул қилинган, таълим эса йилига 3,300 долларни ташкил этади.

Аризалар Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, 17-даҳа, Қатортол-2 кўчаси, 38А-уй манзилида шахсан қабул қилинади. Қабул вақти – душанбадан жумагача, соат 10:00дан 17:00га қадар.

Абитуриентлар қуйидаги ҳужжатлар тўпламини тақдим этишлари зарур:

1. Диплом (аттестат) нусхаси ёки ўқиш жойидан маълумотнома
2. Паспорт нусхаси
3. www.bucheon.uz сайтида тўлдирилган онлайн ариза
4. 3х4 расм
5. 250 000 сўм миқдорида рўйхатдан ўтиш бадали

Шунингдек, хоҳловчилар ҳужжатларни онлайн тарзда ҳам топширишлари мумкин. Юборилган ҳужжатларни қайта ишлаш душанбадан жумагача, соат 10:00дан 17:00гача амалга оширилади.

Онлайн ариза топшириш учун сизга қуйидагилар керак бўлади:

• Университет сайтида (www.bucheon.uz) телефон рақам текширувидан ўтиш
• Шахсий кабинетингизда аризани тўлдириш ва юқорида санаб ўтилган барча керакли ҳужжатларни илова қилиш
• Рўйхатдан ўтиш бадалини банк, «Апельсин» дастури орқали ёки университетнинг ўзида тўлаш
• Шахсий кабинетингизда тўлов квитанциясини илова қилиш

Университет ходимлари томонидан абитуриентга муваффақиятли рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида хабар берилади.

Кириш имтиҳонлари иккита блокка бўлинади: тест синови ва суҳбат. Имтиҳонлар 5-10 июль кунлари бўлиб ўтади.

Тест синовлари Давлат тест маркази томонидан ўтказилади. «Мактабгача таълим» ва «Архитектура» йўналишларининг абитуриентлари инглиз тилидан тест топширадилар. «Корейс тили ва менежмент» йўналишининг абитуриентлари эса корейс тилидан тест топширадилар.

IELTS 5.5 ва ундан юқори ёки CEFR B1 ва ундан юқори сертификатларга эга бўлган абитуриентлар «Мактабгача таълим» ва «Архитектура» йўналишларининг ёзма имтиҳонидан озод этилиши мумкин. «Корейс тили ва менежменти» йўналишининг тест синовларидан озод қилиш TOPIK 3 ва ундан юқори сертификат мавжуд бўлганда амалга оширилади.

Тест синовидан сўнг Тошкентдаги Пучон университети ўқитувчилари абитуриентлар билан суҳбат ўтказадилар.

Кириш имтиҳонлари натижалари 2021 йил 24 июлда абитуриентнинг шахсий кабинетида эълон қилинади.

Қабул комиссиясига саволлар бўйича қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишингиз мумкин: +998781504002, +998951963601.
Сайт: bucheon.uz

Bucheon университети — барча учун очиқ бўлган анъанавий Корейс таълими!

Реклама ҳуқуқлари асосида

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей