1 USD = 10616.02 1 EUR = 12870.86 1 RUB = 147.76
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10616.02 1 EUR = 12870.86 1 RUB = 147.76
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
29 мая, 11:29 1454 0

Самарқандда бир кечада 500 га яқин “тунги капалаклар” ва жиноятга мойил шахслар ушланди

Шаҳардаги 5 та тунги клубда ўтказилган рейдлар ҳақида маълумот берилди.
Самарқандда бир кечада 500 га яқин “тунги капалаклар” ва жиноятга мойил шахслар ушланди
Фото: Самарқанд вилояти ИИБ
26 май куни ўтказилган рейдда, жиноят ва ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил 472 шахс ИИО ва таянч пунктларига олиб келиниб, текширувдан ўтказилди, дея хабар берди Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати.  

Рейд якунида 6 нафар муқаддам судланган шахсларга нисбатан маъмурий назорат ўрнатилди. 2 нафар жамоат жойида майда безорилик содир этган шахсга нисбатан Самарқанд шаҳар ЖИБ суди томонидан 3 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди, 8 нафар спиртли ичимликка ружу қўйган шахслар СВНД шифохонасига жойлаштирилди. 9 нафар енгил табиатли аёлларга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди. 379 та автотранспорт воситалари текширувдан ўтказилди.

Шундан, 9 та маст, 20 та ҳужжатсиз, 14 та ойналари тусини рухсатномасиз қорайтириб автотранспорт бошқарган ҳамда 63 та бошқа турдаги ҳуқуқбузарликлар содир қилган ҳайдовчиларга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей