1 USD = 10571.88 1 EUR = 12623.88 1 RUB = 145.58
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10571.88 1 EUR = 12623.88 1 RUB = 145.58
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
28 мая, 14:50 856 0

Бизнес-омбудсман Тошкентда реклама баннерлари бузилишини ноқонуний деб топди

Пойтахтда ташқи реклама объектлари бузилиши бўйича ўрганиш натижалари маълум қилинди.
Бизнес-омбудсман Тошкентда реклама баннерлари бузилишини ноқонуний деб топди
Фото: Facebook
Аввалроқ, Тошкентда реклама баннерлари ҳеч қандай ҳуқуқий асослар кўрсатилмасдан бузиб ташланаётгани ҳақида хабар берилганди.  

Бизнес-омбудсман масъул давлат органлари иштирокида ушбу ҳаракатларнинг қонунийлигини ўрганишни бошлаганини маълум қилганди.

Ўрганиш натижаларига кўра, тадбиркорларга тегишли реклама конструкцияларининг демонтажи халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2021 йил 27 мартдаги тегишли қарори асосида амалга оширилмоқда.

Қарорнинг қонунийлиги ўрганилганда, “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги қонуннинг 21 ва 22-моддалари талабларига асосан ушбу қарор лойиҳаси адлия органларида экспертизадан ўтказилмаганлиги аниқланган.

Бизнес-омбудсман Сенатдан ушбу қарорнинг қонунийлигига баҳо бериш ҳамда ваколат доирасида уни қайта кўриб чиқилишида амалий ёрдам беришни сўради.

Эслатиб ўтамиз, апрелда ҳолат ортидан Савдо-саноат палатаси  реклама объектлари бузилиши бўйича пойтахт ҳокимлигидан ҳуқуқий асос сўраганди.  

Монополияга қарши курашиш қўмитаси эса талабларга мос келмаган ташқи реклама объектлари бузилаётганини маълум қилганди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей