1 USD = 10571.88 1 EUR = 12623.88 1 RUB = 145.58
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10571.88 1 EUR = 12623.88 1 RUB = 145.58
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Ҳодисалар
28 мая, 14:14 1944 0

Сирдарёда электропоезд 22 ёшли қизни уриб юборди

ИИВ Транспортда ХТББ аянчли ҳодиса тафсилотларини маълум қилди.
Сирдарёда электропоезд 22 ёшли қизни уриб юборди
Фото: Telegram
ИИВ Транспортда ХТББ хабарига кўра, 24 май куни соат 13:30 ларда Ховос-Тошкент йўналишидаги йўловчи электропоезди Ховос айланма йўлининг 2 км 6-пикетида 1999 йилда туғилган Т.Ш.ни уриб юборган.

Суриштирув натижасига кўра, 22 ёшли Т.Ш. Ховос туманидаги Гулбаҳор маҳалласида яшаган. Хабарда қизнинг эҳтиётсизлиги оқибатида электропоезд уриб юборгани таъкидланган.

Аёл олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган. Ҳолат бўйича терговга қадар текширув олиб борилмоқда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей