1 USD = 10588.01 1 EUR = 12881.37 1 RUB = 146.62
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10588.01 1 EUR = 12881.37 1 RUB = 146.62
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Иқтисодиёт
28 мая, 11:17 565 0

Ўзбекистон давлат қарзи йил бошига нисбатан қарийб $134 миллионга камайди

Молия вазирлиги Давлат қарзининг камайишига олиб келган асосий омилларни ҳам санаб ўтди.
Ўзбекистон давлат қарзи йил бошига нисбатан қарийб $134 миллионга камайди
Фото: UzNews.uz
Молия вазирлиги давлат қарзининг жорий ҳолати ва динамикасига оид маълумотномасини эълон қилди.

Унга кўра, 2021 йилнинг 1 апрель ҳолатига давлат қарзи 23,2 млрд долларни ёки ЯИМга нисбатан 40,1 фоизни ташкил этди ва йил бошига нисбатан 133,7 млн долларга ёки ялпи ички маҳсулотга нисбати 0,3 фоизга камайган. 

Бунда давлат ташқи қарзи 21 млрд АҚШ долларини ёки ЯИМга нисбатан 36,3 фоизни ташкил этди ва йил бошига нисбатан 73,6 млн долларга ёки ЯИМга нисбати 0,2 фоизга камайди.
 
Давлат ички қарзи эса 2,2 млрд АҚШ долларини ёки ЯИМга нисбатан 3,8 фоизни ташкил этди ва йил бошига нисбатан 60,1 млн долларга ёки ЯИМга нисбати 0,1 фоизга камайди. 

Давлат қарзининг камайиши, асосан, янги жалб қилинган қарз маблағларининг ўзлаштирилишига қарамай давлат қарзи бўйича асосий қарз тўловларининг амалга оширилиши ҳамда давлат қарз портфели таркибидаги валюта курсларидаги ўзгаришлар билан изоҳланмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 1-чорагида Ўзбекистон номидан жалб қилинган ташқи қарз қолдиғи 126,2 млн долларга камайган.

Давлат кафолати остида жалб қилинган ташқи қарз қолдиғи 52,6 млн долларга ошиб, давлат кафолати остида жалб қилинган ички қарз қолдиғи 73,1 млн долларга камайган.

Бундан ташқари, давлат қарзининг ЯИМга нисбатининг пасайиши жорий йилнинг I чорагида кузатилган реал иқтисодий ўсиш натижасида ЯИМ ҳажмининг ошиши билан ҳам изоҳланди. 

Қайд этилишича, 2021 йилнинг январь-март ойларида ЯИМ реал ўсиш суръати 3 фоизни ташкил этган.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей