1 USD = 10571.88 1 EUR = 12623.88 1 RUB = 145.58
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10571.88 1 EUR = 12623.88 1 RUB = 145.58
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Криминал
27 мая, 19:31 2783 0

Тошкентда 3 нафар аёл имкониятлари чекланган қизни калтаклади — видео

20-28 ёшли қизларнинг 24 ёшли Моҳизодага тан жароҳати етказгани ҳолати бўйича жиноий иш қўзғатилди.
Тошкентда 3 нафар аёл имкониятлари чекланган қизни калтаклади — видео
Фото: Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда жисмоний имкониятлари чекланган (кар-соқов) қизга нисбатан шафқатсизларча муносабатда бўлаётганлиги акс этган видеолар тарқалди.

Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати хабарига кўра, 24 май куни 28 ёшли Мумтозбегим Д. Миробод туманидаги уйида танишлари – 20 ёшли Диёра Б. ва 23 ёшли Мукаррам М. билан Моҳизода В.га тан жароҳати етказишган. 

У ўзи яшаб келган ушбу хонадондан фақатгина 25 майдан 26 майга ўтар кечаси кўчага чиққан. Нукус кўчасида Моҳизода В. Йўлдан ўтиб кетаётган тез тиббий ёрдам машинасини тўхтатиб, қўл ҳаракатлари билан тиббий ёрдамга муҳтожлигини маълум қилган ва оёғидаги жароҳатларни кўрсатган. Кечаси соат 03:15 да тез тиббий ёрдам ходимлари ИИББга бу ҳақда хабар берган.

Ҳозирда барча иштирокчиларнинг шахси аниқланган, суд-тиббий экспертизаси тайинланган.  Мазкур ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 110-моддаси 2-қисми “в” банди (Қийнаш, ожиз аҳволдалиги айбдорга аён бўлган шахсга нисбатан содир этилган бўлса) билан жиноят иши қўзғатилган.
 
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей