1 USD = 10616.02 1 EUR = 12870.86 1 RUB = 147.76
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10616.02 1 EUR = 12870.86 1 RUB = 147.76
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Криминал
27 мая, 11:54 540 0

ТАТУнинг Самарқанд филиали бўлими бошлиғи фирибгарликда айбланиб қўлга олинди

У ҳужжатларни сохталаштириш эвазига таниши орқали икки нафар фуқародан 3 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланган.
ТАТУнинг Самарқанд филиали бўлими бошлиғи фирибгарликда айбланиб қўлга олинди
Фото: Прокуратура департаменти
Самарқандда икки нафар фуқарога Қозоғистондаги институтлардан бирида ўқиётганлиги ҳақида ҳужжат тайёрлаб бермоқчи бўлган фирибгар ва унинг шериги – ТАТУ Самарқанд филиали бўлими бошлиғи қўлга тушди.

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Каттақўрғон шаҳар бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Б.Т. танишлари орқали фуқаро Ш.нинг укаси ва жиянига Қозоғистондаги институтларнинг бирида 2020 йилнинг сентябрь ойидан ўқиётганлиги тўғрисида ҳужжатларни тайёрлаб бериш эвазига 4 200 АҚШ долларини олган вақтида ушланган.

Шундан сўнг унинг кўрсатувларига асосан тадбир давом эттирилганда, Тошкент ахборот технологиялари университетининг Самарқанд филиалида бўлим бошлиғи лавозимида ишловчи М. фуқаро Б.Т.дан 3 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, прокуратурага юборилган.  
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей