1 USD = 10616.02 1 EUR = 12870.86 1 RUB = 147.76
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10616.02 1 EUR = 12870.86 1 RUB = 147.76
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
27 мая, 10:25 442 0

“Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчиларининг калтакланиши ва ерости йўлагида тунагани рад этилди

Тошкент шаҳар ИИББ ижтимоий тармоқларда кенг танқидларга сабаб бўлган ҳолат тафсилотларини маълум қилди.
“Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчиларининг калтакланиши ва ерости йўлагида тунагани рад этилди
Фото: Видеодан кадр / effect.uz
Аввалроқ, уй-жой масаласидаги муаммолари билан келган “Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчиларининг Юнусобод тумани ИИБ ходимлари томонидан калтаклангани ҳақида хабар бергандик.  

Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати ушбу ҳолатга изоҳ берди.  

Аниқланишича, 22 май куни Самарқанд шаҳрида “Меҳрибонлик уйи” (Тошкентлик тарбияланувчилар бўлмаган) собиқ тарбияланувчилари уй-жой масаласидаги муаммолари бўйича Вазирлар Маҳкамаси биносига келган.

Улар ўзларини ноўрин тутишгани туфайли Юнусобод тумани ИИБ ходимлари чақирилган. Ходимларнинг бақиришни тўхтатиш бўйича илтимосларини рад қилишади. Шундан кейин ҳомиладор аёл ва унинг эридан ташқари олти киши туман ИИО ФМБ биносига олиб кетилади. Ҳомиладор аёл ва унинг эри кейинроқ ўзлари етиб боради.

ИИО ФМБ биносида "Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчиларига ҳеч қандай жисмоний куч ишлатилмаган. Ўзларини нохуш сезган фуқароларга “тез ёрдам” чақирилган.

Ушбу ҳолат прокуратура ва ИИВ Ўз хавфсизлик бошқармаси томонидан ўрганилган. Текширув давомида Юнусобод тумани ИИБ ходимлари томонидан қонун бузилиши ва ваколатларини суиистеъмол қилиш ҳолатлари аниқланмаган.

Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, уларнинг ерости йўлагида тунаб қолишлари ҳам ҳақиқатга зид.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей