1 USD = 10581.03 1 EUR = 12645.39 1 RUB = 145.92
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10581.03 1 EUR = 12645.39 1 RUB = 145.92
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
26 мая, 17:13 610 0

Абитуриентлардан қарийб 900 млн сўм ортиқча тўлов ундирилиши сабаби айтилди

ДТМ ҳолатни айрим абитуриентларнинг хатоси сабаб келиб чиққанини маълум қилди.
Абитуриентлардан қарийб 900 млн сўм ортиқча тўлов ундирилиши сабаби айтилди
Фото: ЎзА
Абитуриентлардан 2019-2020 ўқув йили қабулида қарийб 900 млн сўм ортиқча тўлов ундирилгани ҳақида хабар бергандик.  

Давлат тест маркази ушбу ҳолат бўйича изоҳ берди.  

Маълум қилинишича, 2019-2020 ўқув йили қабулида тўловни амалга оширмайдиган абитуриентлар томонидан ҳужжатларни топшириш жараёнида тўловлар амалга оширилган. Бунинг натижасида 896,4 млн сўм ортиқча тўлов амалга оширилган. 

ДТМ ўтган давр ичида абитуриентларнинг аризасига асосан ортиқча тўланган 156,3 млн сўмни эгаларига қайтарганини таъкидлаган. 2021 йилнинг 25 март ҳолатига ортиқча тўланган маблағ миқдори 740,1 млн сўмни ташкил этади.

“Қолган абитуриентлар тўловни қайтариш бўйича ариза билан мурожаат қилмаганликлари сабабли, ДТМда уларнинг тўловларини қайтариш имконияти бўлмаяпти”, - дейилади баёнотда.

ДТМга кўра, нотўғри тўловни амалга оширган 3 170 абитуриентнинг телефон рақамларига SMS-хабарномалар юборилган. Қолган 4132 нафар абитуриентлар билан боғланишнинг имкони бўлмаган.

Маълумот учун, президент қарори билан тест синовлари ташкил этилган ўқув йилидан аввалги йилларда таълим муассасаларини тугатган абитуриентлардан (ногиронлиги бўлган ёки тўлиқ давлат таъминотидаги шахслар бундан мустасно) ЭКИҲнинг 0,5 баравари миқдорида тўлов ундирилади.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей