1 USD = 10588.01 1 EUR = 12881.37 1 RUB = 146.62
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10588.01 1 EUR = 12881.37 1 RUB = 146.62
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
26 мая, 13:20 363 0

Сенат Сардоба тошқинидан жабр кўрган тадбиркорларнинг зарарини бюджетдан тўлаш таклифини маъқуллади

Тадбиркорлик субъектлари зарари ва мелиорация тармоғини таъмирлашга 126 млрд сўм кетиши ҳисобланган.
Сенат Сардоба тошқинидан жабр кўрган тадбиркорларнинг зарарини бюджетдан тўлаш таклифини маъқуллади
Фото: UzNews.uz
Сенат Кенгаши йиғилишида “Сардоба сув омбори” тўғонида юз берган техноген ҳолат оқибатларини бартараф этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар кўриб чиқилди. 

Жорий йил апрелида Ҳукумат комиссияси томонидан балиқчилик, чорвачилик ва паррандачилик йўналишларига ихтисослашган тадбиркорлик субъектларига етказилган зарар миқдорини қоплаш ҳамда ирригация ва мелиорация тармоқларини қуриш-таъмирлашга кетадиган маблағ миқдори (126 млрд сўм) ҳисоблаб чиқилган.

Сенат Кенгаши ушбу пулларни республика бюджетидан босқичма-босқич ажратиш таклифини маъқуллади.

Эслатиб ўтамиз, 10 май куни “Сардоба иши” айбдорларига суд ҳукми ўқилганди. Судланувчилардан “Сардоба” сув омбори ўпирилиши натижасида етказилган зарарларни ундириш белгиланганди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей