1 USD = 10588.01 1 EUR = 12881.37 1 RUB = 146.62
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10588.01 1 EUR = 12881.37 1 RUB = 146.62
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
26 мая, 10:18 1133 0

Тошкентда “Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчиларининг калтакланиши воқеаси Сенат томонидан назоратга олинди

Шунингдек, ҳолат Тошкент шаҳар ИИББ раҳбарияти томонидан назоратга олинган ва хизмат текшируви ўтказилмоқда.
Тошкентда “Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчиларининг калтакланиши воқеаси Сенат томонидан назоратга олинди
Фото: effect.uz
Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти ҳамда Тошкент шаҳридаги “Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчиларининг уй-жой масаласидаги муаммолари сабабли жорий йил 22 май куни ички ишлар органи ходимлари томонидан Юнусобод тумани ИИО ФМБ биносига олиб кетилгани ва уларга нисбатан куч ишлатиб, тан жароҳати етказганлиги ҳақидаги видео тарқалди.

Олий Мажлис Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси мазкур ҳолатнинг назоратга олинганини маълум қилди.

Таъкидланишича, Самарқанд вилоятидаги 6, 10-сонли ҳамда Тошкент шаҳридаги 22-сонли “Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчилари учун давлат томонидан бепул равишда уй-жой ажратилган, бироқ, тарбияланувчилар мутассадди ташкилотлар томонидан ушбу уй-жойлар уларга кредит асосида берилгани тўғрисида огоҳлантирмаган ва бунинг оқибатида улар мазкур турар жойлардан ҳайдаб чиқарилган.

Ушбу масалага ечим излаб Тошкент шаҳрига келишганида эса ички ишлар ходими томонидан уларга нисбатан ўринсиз ҳаракатлар, яъни жисмоний куч ишлатиш ҳолати кузатилган.  

Ўз навбатида ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати ҳам расмий муносабат билдириб, мазкур видеода акс этган ҳолат Тошкент шаҳар ИИББ раҳбарияти томонидан назоратга олингани ва ушбу иш юзасидан хизмат текшируви ўтказилаётганини маълум қилди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей