1 USD = 10588.01 1 EUR = 12881.37 1 RUB = 146.62
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10588.01 1 EUR = 12881.37 1 RUB = 146.62
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Тайинлов
26 мая, 09:51 516 0

Янги ташкил қилинган қўмитага раис сайланди

Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитасига янги раҳбар келди.
 
Янги ташкил қилинган қўмитага раис сайланди
Фото: minsport.uz
Кеча, 25 май куни Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитасининг Бош Ассамблея йиғилиши ўтказилди. Йиғилиш кун тартибига Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раиси лавозимига раҳбар сайлаш қўйилди.

Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов ушбу лавозимга Ўзбекистон Миллий паралимпия ассоциацияси раиси сифатида ишлаб келган Мухторхон Мақсудович Ташходжаев номзодини илгари сурди.

Вазир Рио-2016 Паралимпия ўйинлари ҳамда Жакарта-2018 (Индонезия) ПараОсиё ўйинларида спортчилар томонидан қўлга киритилган муваффақиятларда Мухторхон Ташходжаевнинг хизматлари катталигини эътироф этди.

Бош Ассамблеяга таклиф этилган делегатлар бир овоздан М. Ташходжаев номзодини Ўзбекистон Миллий паралимпия кўмитаси раиси этиб сайлашди.

Эслатиб ўтамиз, президент қарори билан Миллий паралимпия ассоциацияси негизида Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси ташкил этилганди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей