1 USD = 10581.03 1 EUR = 12645.39 1 RUB = 145.92
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10581.03 1 EUR = 12645.39 1 RUB = 145.92
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
25 мая, 18:43 583 0

“Андижон нефть базаси”нинг 10 нафар мансабдори ишдаги камчиликлари учун лавозимидан олинди

Ушбу “нефть база”да олиб борилган ўрганишлар натижасида йиғилган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга юборилган.
“Андижон нефть базаси”нинг 10 нафар мансабдори ишдаги камчиликлари учун лавозимидан олинди
Фото: "Ўзбекнефтгаз" АЖ
Ишдаги йўл қўйилган камчиликлар ортидан, “Андижон нефть базаси” МЧЖ директорининг биринчи ўринбосари – бош муҳандис Ж. Қутлиқов, Директорнинг маркетинг ва маҳсулот сотиш бўйича ўринбосари А. Қурбонов, Иқтисодий масалар бўйича директорнинг ўринбосари Б. Ёрқулов, Бош бухгалтер-бўлим бошлиғи Ф. Юсупов, Нефть маҳсулотларини сотиш, тарқатиш ва сақлаш бўлими бошлиғи А. Ибрагимов, Бухгалтерия бўлими нефть маҳсулоти учёти ва бошқа мижозлар билан ишлаш бўйича етакчи мутахассиси А. Маматқулов, “Пойтуғ” филиали бошлиғи Д. Маҳмудов, “Пойтуғ” филиали иш ҳақи бухгалтери Ғ. Раҳимов, “Пойтуғ” филиали бухгалтерия бўлими бошлиғи Қ. Тўхтасиновлар эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизматига кўра, “Андижон нефть базаси” МЧЖда олиб борилган ўрганишлар натижасида, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Молиявий ва комплаенс назорат департаменти томонидан аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари ўрганиш ҳужжатлари, қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи давлат идораларига юборилган.

Маълумот учун, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигида 2021 йилнинг 11 май куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида иш фаолиятида йўл қўйган камчиликлари учун “Жиззах нефть базаси” директори М. Акбўтаев ва “Андижон нефть базаси” директори И. Болтабоев эгаллаб турган лавозимидан озод этилганди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей