1 USD = 10588.01 1 EUR = 12881.37 1 RUB = 146.62
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10588.01 1 EUR = 12881.37 1 RUB = 146.62
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
25 мая, 08:36 461 0

Тошкентда ёмғир вақти йўллар нега сувга тўлгани айтилди

23 май куни пойтахтда ёққан ёмғир жуда кўп ноқулайликларни келтириб чиқарган. Ободонлаштириш ва бошқа мутасадди ташкилотлар ходимлари кечаси соат 01:30 гача йўлларни тозалаган.
Тошкентда ёмғир вақти йўллар нега сувга тўлгани айтилди
Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Ободонлаштириш бошқармаси ходими Хайрулла Турсунов шаҳар кўчалари ва қувурлари ёмғир сувларига тўлиб қолиши сабабини айтди.

“Биз соат 19:00 дан иш бошладик ва салкам 3 соат мобайнида Миробод туманининг марказий ва ички кўчаларини ёмғир сувларидан тозаладик. Аслида ҳар куни бу кўчаларни ва ариқларни тозалаймиз, супурамиз. Бироқ эртаси куни худди иш қилинмагандек, яна шу аҳвол! Савол беришингиз мумкин, нега ҳар куни ариқлар тозаланса ҳам сув оқиб кетмаяпти деб. 

Кеча тозалаган ариқларимизни барчасини полиэтилен пакетлар, бир маротабалик қоғоз стаканлар ва баклажкалар тўсиб қўйган ва сув оқиб кетишига имкон бўлмаган. Айниқса, полиэтилен пакетлар барча муаммоларнинг сабабчиси. Ариқларнинг зовурларга қуйиладиган қисмида темир панжаралар ўрнатилган, ўша ерни тозалаб ташласак муаммо ҳал. Бироқ унга қадар вақт керак бўлади ва йўлларга сув тошади”,
- дейди мутасадди. 

Қайд этишича, ёмғир натижасида кўплаб марказий ва ички кўчалар сув тўпланишидан талафот кўрган.

Тошкент шаҳар ҳокимининг уй-жой коммунал масалалари бўйича ўринбосари вазифасини бажарувчи Шохруҳ Рахимжонов ходимлар кечаси ҳам ишлаганини маълум қилди.

“Шу куни бизнинг ходимларимиз 19:00 дан 01:30 га  қадар тинмай ишлашди. Аслида уларнинг иш вақти 18:00 гача бўлса ҳам, бундай вазиятларда уларнинг ёрдами бизга жуда зарур. 300 нафар ободонлаштириш ходимлари ёғаётган ёмғир остида хизмат қилишди. Шунингдек, 20 тадан ортиқ техникамиз тўпланиб қолган сувларни тортиб олишди, чиқиндиларни олиб чиқиб кетишди ва бошқа вазифаларни бажаришди. Қолаверса, ФВВ ходимлари ҳам бу жараёнга жалб этилди”, - маълум қилди Шохруҳ Рахимжонов.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей