1 USD = 10588.01 1 EUR = 12881.37 1 RUB = 146.62
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10588.01 1 EUR = 12881.37 1 RUB = 146.62
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
25 мая, 08:58 477 0

Янги ўқув йилидан ОТМларда масофавий таълим шакли йўлга қўйилади

Шунингдек, Янги Ўзбекистон университети ҳам талабаларни қабул қилади. 
Янги ўқув йилидан ОТМларда масофавий таълим шакли йўлга қўйилади
Фото: Иллюстрация / Таълим инспекцияси
Президент мактаб битирувчиларига йўллаган табригида олий таълим муассасаларида 2021-2022 ўқув йилидан бошлаб босқичма-босқич масофавий таълим шаклида ҳам кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилишини маълум қилди.  

Қайд этилишича, битирувчи ёшларни олий таълим билан қамраб олиш даражасини 2030 йилда 50 фоизга етказиш режалаштирилган.

Бундан ташқари, Тошкент шаҳрида халқаро талаблар асосида ташкил этилаётган Янги Ўзбекистон университети жорий йилдан талабаларни қабул қилади.

“Сизларнинг ҳаётда ўз муносиб ўрнингизни топишингиз учун давлатимиз ва жамиятимиз бундан буён ҳам бор куч ва имкониятларини тўла сафарбар этади”, - дейди Шавкат Мирзиёев ўз табригида.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей