1 USD = 10581.03 1 EUR = 12645.39 1 RUB = 145.92
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10581.03 1 EUR = 12645.39 1 RUB = 145.92
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
24 мая, 17:51 1217 0

Ангрендаги йирик ЙТҲ бўйича қўшимча маълумот: қурбонлар сони 7 нафарга етди

Шунингдек, 14 нафар шахс олган тан жароҳатлари билан шифохонага етказилган. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Ангрендаги йирик ЙТҲ бўйича қўшимча маълумот: қурбонлар сони 7 нафарга етди
Фото: Тергов департаменти
Аввалроқ, Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳри ҳудудида аянчли ЙТҲ содир бўлгани ва ФВВ берган дастлабки маълумотларга кўра, қурбонлар сони 5 нафар экани маълум қилинган эди.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти ҳодиса юзасидан олиб борган суриштирувларидан сўнг мазкур ЙТҲга оид қўшимча маълумотларни эълон қилди.

Унга кўра, жами 7 нафар шахс ҳодиса жойида вафот этган ва 14 нафар шахс олган тан жароҳатлари билан шифохонага мурожаат қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилоят ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш, одамлар ўлимига сабаб бўлса) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей