1 USD = 10588.01 1 EUR = 12881.37 1 RUB = 146.62
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10588.01 1 EUR = 12881.37 1 RUB = 146.62
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Ҳодисалар
24 мая, 12:04 2437 0

“Гувоҳномамни кўрсатмайман, мажбурмасман”: Самарқандда ЙПХ ходимига нисбатан хизмат текшируви бошланди — видео

Ҳайдовчининг ҳужжатни тақдим қилмагани учун автомобилни жарима майдончасига қўймоқчи бўлган инспектор бўйича изоҳ берилди. Ҳайдовчи жорий йилда 4 марта қоидаларни бузган бўлиб чиқди.
“Гувоҳномамни кўрсатмайман, мажбурмасман”: Самарқандда ЙПХ ходимига нисбатан хизмат текшируви бошланди — видео
Фото: Видеодан кадр
Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ ижтимоий тармоқларда ЙПХ инспектори ва ҳайдовчи ўртасида тортишув акс этган видеолавҳага изоҳ берди.

Маълум қилинишича, ҳолат жорий йилнинг 4 май куни содир бўлган. ЙПХ инспектори сафдор О. Ортиқов хизмат давомида Lada Vesta ҳайдовчиси қувиб ўтиш қоидаларини бузганлиги учун тўхтатиб, ҳайдовчидан ҳужжатларни тақдим қилишни сўраган.

Ҳайдовчи ЙПХ инспекторига ҳужжатларни тақдим қилмаган ва ўртада тортишув келиб чиққан.

Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан ходимга нисбатан хизмат текшируви тайинланган. 
Қайд этилишича, мазкур ҳайдовчи йил давомида 4 марта йўл ҳаракати қоидаларини бузган.
 
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей