1 USD = 10567.60 1 EUR = 12593.41 1 RUB = 146.40
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10567.60 1 EUR = 12593.41 1 RUB = 146.40
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Спорт
23 мая, 12:33 446 0

Таэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Олимпия ўйинларига илк маротаба тўлиқ таркибда боради

Ўзбекистонлик таэквондочилар Токиодаги Олимпия ўйинларида иштирок этишга 4 та йўлланмани қўлга киритдилар.
Таэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Олимпия ўйинларига илк маротаба тўлиқ таркибда боради
Фото: http://t.me/uzbtaekwondowt
Иордания пойтахти Амман шаҳрида Осиё қитъаси таэквондочилари учун бўлиб ўтган Токио-2020 учун лицензион турнир якунланди. Мусобақа давомида Улуғбек Рашитов, Нигора Турсунқулова ҳамда Светлана Осиповалар Токио-2020 Олимпиадасига йўлланмани қўлга киритди, дейилади МОҚ хабарида.

Умумий ҳисобда, Токиодаги Олимпия ўйинларида Ўзбекистондан 4 нафар таэквондочи иштирок этадиган бўлди.

“Бунгача ҳеч қачон Таэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси, бирйўла 4 нафар ўзбекистонлик таэквондочи, Олимпиадада тўлиқ таркибда иштирок этмаган”, – дейлади мазкур хабарда.

Токио-2020 Олимпия ўйинларида иштирок этадиган ўзбекистонлик таэквондочилар рўйхати:

 -68 кг: Улуғбек Рашитов
 -80 кг: Никита Рафалович
 -67 кг: Нигора Турсунқулова
 +67 кг: Светлана Осипова
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей