1 USD = 10616.02 1 EUR = 12870.86 1 RUB = 147.76
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10616.02 1 EUR = 12870.86 1 RUB = 147.76
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Ҳодисалар
23 мая, 10:31 498 0

Фарғонадаги “заправка”да “Ваз-2101” автомобилининг газ баллони портлади

Мазкур ҳодиса оқибатида икки нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага олиб кетилган.
Фарғонадаги “заправка”да “Ваз-2101” автомобилининг газ баллони портлади
Фото: ИИВ ЙҲХБ
Жорий йилнинг 22 май куни соат 19:20ларда, Фарғона вилояти, Қува тумани, Пахтакор МФЙда жойлашган “Шаффоф” номли автотранспорт воситаларига газ қуйиш шахобчасида 1986 йилда туғилган Т.А. бошқарувида бўлган “Ваз-2101” русумли автомобилнинг газ баллонида портлаш содир бўлган. ИИВ ЙҲХБ хабарига кўра, портлаш газ тўлдирилаётган вақтда юз берган.

Натижада, яқин атрофда турган фуқаролар, 32 ёшли Т.Ф. ҳамда 58 ёшли А.Х.лар турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага олиб кетилган. 

Мазкур ҳодиса юзасидан туман ИИБ ЙҲХБ ва ФВБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей