1 USD = 10588.01 1 EUR = 12881.37 1 RUB = 146.62
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10588.01 1 EUR = 12881.37 1 RUB = 146.62
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
22 мая, 10:25 704 0

ДХХнинг собиқ биносини сотиб олиш бўйича 3 та таклиф келиб тушди – Давактив агентлиги

Қайд этилишича, оммавий савдоларга чиқарилган йирик активларнинг 6 таси бўйича жами 16 та таклиф келиб тушган. 
ДХХнинг собиқ биносини сотиб олиш бўйича 3 та таклиф келиб тушди – Давактив агентлиги
Фото: Давактив
Оммавий савдоларга чиқарилган йирик активлардан бири – “Марказий бино ҳудуди” (ДХХнинг собиқ биноси)ни сотиб олиш бўйича 3 та таклиф келиб тушган. Бу ҳақда жорий йил 21 май куни Давактив агентлигида бўлиб ўтган Давлат тендер комиссиясининг навбатдаги йиғилишида маълум қилинди. 

Шунингдек, мазкур йиғилишда яна қатор йирик давлат активлари учун келиб тушаётган таклифлар ҳақида ҳам маълумот берилди.

Қайд этилишича, оммавий савдоларга чиқарилган йирик активларнинг 6 таси бўйича жами 16 та таклиф келиб тушган. Жумладан, “Малика” савдо мажмуаси, “Ичан қалъа” меҳмонхонаси ва “Қизил сув спорт соғломлаштириш” МЧЖ бўйича 2 та, “Пойтахт бизнес мажмуаси” МЧЖ мулкий мажмуаси ҳамда “Марказий бино ҳудуди” (ДХХнинг собиқ биноси) бўйича 3 та, Газеталар ишлаб чиқариш мажмуаси биноси бўйича 4 та талабгордан сотиб олиш бўйича таклифлар келиб тушган.

Агентлик тадбирида шунингдек, талабгорлар тақдим этган ёпиқ конвертлар Давлат тендер комиссияси аъзолари, талабгорлар ва ОАВ вакиллари иштирокида очилди.

Энди Ишчи орган томонидан 5 иш куни мобайнида талабгорлардан келиб тушган таклифларнинг давлат активлари бўйича савдо шартларига мослиги, ундан келгусида фойдаланиш йўналишларига қўйилган талабга таклиф этилган бизнес концепция лойиҳасининг мақбул ёки мақбул эмаслиги ўрганилади.

Ишчи орган ўз ҳисоботини тайёрлаб, Давлат тендер комиссиясига кўриб чиқиш учун тақдим этади ва иккинчи босқичга ўтган ёки ўтмагани тўғрисида маълумотлар эълон қилинади. Ҳар бир талабгорга индивидуал хабарлар юборилади.

Шу билан бирга Давлат тендер комиссиясининг биринчи босқич якунлари бўйича қарори Давактив агентлиги томонидан эълон қилинади.  
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей