1 USD = 10597.04 1 EUR = 12881.37 1 RUB = 147.91
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10597.04 1 EUR = 12881.37 1 RUB = 147.91
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
21 мая, 18:41 702 0

Президент мактаблари битирувчилари учун Янги Ўзбекистон университети очилади

Шунингдек, жорий йил 1 сентябргача барча ҳудудларда “Президент мактаблари” фаолияти йўлга қўйилади.
Президент мактаблари битирувчилари учун Янги Ўзбекистон университети очилади
Фото: president.uz
Бугун, 21 май куни Тошкент шаҳар ҳокимлиги шафелигидаги “Тошкент 5 ташаббус ҳаракати” ёшлар фестивалига старт берилди.

Мазкур фестивалнинг дастлабки кунида бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев билан ёшлар ўртасида очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Унда ҳукумат вакили жорий йил янги олий таълим муассасалари очилиши ҳақида айтиб ўтди, дея ёзмоқда "Халқ сўзи".

Беҳзод Мусаевга кўра, келгусида қарийб 25 фоиз мактаб битирувчилари талаба бўлиш имкониятига эга бўлади. Шунингдек, у ёшларни олий таълимга қамраб олиш учун таълим муассасалари сони 5 йил ичида қарийб 60 тадан 130 тага етганини таъкидлади.

–  2021 йил 1 cентябрдан бошлаб республиканинг барча ҳудудларида Президент мактаблари фаолиятини бошлайди. Бу ерда Кембриж таълим тизими асосида дарс берилади. Президентимиз Шавкат Мирзиёев шу ерга келганда масаланинг иккинчи томонини ҳам ўйладилар ва саволни ўртага ташладилар: Кембриж таълим тизими бўйича ўқишни битирган болалар қаерда ўқийди? Шу мақсадда Ўзбекистонда Янги Ўзбекистон университетини ташкил қилиш бўйича дастлабки қадамлар ташланди, – деди бош вазир ўринбосари.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей