1 USD = 10571.88 1 EUR = 12623.88 1 RUB = 145.58
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10571.88 1 EUR = 12623.88 1 RUB = 145.58
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Криминал
21 мая, 17:33 614 0

Қашқадарёда қўлбола ёғ ишлаб чиқараётган фуқаро аниқланди. Унинг хонадонидан 600 литр ёғ чиққан

Шунингдек, гумондорнинг уйидан ёғ ишлаб чиқарувчи асбоб-ускуналар ва 150 дона елим идиш ҳужжатлаштириб олинган.
Қашқадарёда қўлбола ёғ ишлаб чиқараётган фуқаро аниқланди. Унинг хонадонидан 600 литр ёғ чиққан
Фото: Қашқадар вилояти ИИБ
Қашқадарё вилояти ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ва Қамаши тумани ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда қўлбола маҳсулот ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган ноқонуний фаолиятга чек қўйилди

Қайд этилишича, 2021 йил 20 май куни Қамаши тумани Навоий МФЙда яшовчи Э.Ў. уйининг қўшимча биносида мойжувоз ускунасини ўрнатиб, ёғ ишлаб чиқариб келаётганлиги аниқланган.  
Гумондорнинг уйидан ёғ ишлаб чиқарувчи асбоб-ускуналар ва 400 кг чигит, 500 литр мойжувоз ёғи, 200 кг кунжара, 100 литр зиғир ёғи, 150 дона 5 литр ҳажмли елим идиш ва қопқоқлари ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштириб олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар Қамаши тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлимига терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей