1 USD = 10597.04 1 EUR = 12881.37 1 RUB = 147.91
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10597.04 1 EUR = 12881.37 1 RUB = 147.91
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
21 мая, 15:32 544 0

Ўзбекистонда аҳолининг ичимлик сувидан қарздорлиги 555 млрд сўмдан ошди

“Ўзсувтаъминот” шартномасиз ичимлик сувидан фойдаланиб келаётган истеъмолчиларнинг сонини маълум қилди.
Ўзбекистонда аҳолининг ичимлик сувидан қарздорлиги 555 млрд сўмдан ошди
Фото: t.me/uzsuvtaminot
Бугунги кунда Ўзбекистон аҳолисининг сувдан қарздорлиги 555,8 млрд сўмни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда “Ўзсувтаъминот” АЖ мутасаддилари иштирокида АОКАда ўтказилган брифингда маълум қилинди.  

Қайд этилишича, шу йилнинг 1-чорагида электрон тўлов тизимлари орқали 39,3 млрд сўм келиб тушган, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 72 фоизга (22,8 млрд сўм) ошган.

Ушбу даврда нақд пул ундируви 349 млрд сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 122 млрд сўмга ошган. 

Марказлашган ичимлик суви хизматлари мавжуд бўлган 741 та маҳалладаги шартномасиз равишда ичимлик сувидан фойдаланиб келаётган 23 343 та истеъмолчи (90 932 аҳоли) аниқланди ва улар билан “Сувтаъминот” МЧЖлар шартномалар расмийлаштиришган. Улардан 7,826 млрд сўм ундирилган.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей