1 USD = 10581.03 1 EUR = 12645.39 1 RUB = 145.92
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10581.03 1 EUR = 12645.39 1 RUB = 145.92
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
21 мая, 15:07 415 0

Россияда вақтинча сақланаётган 152 ўзбекистонликнинг шароити ўрганилди

Омбудсман шунингдек, Россия томони билан уларни ватанга қайтариш масаласини ҳам муҳокама қилди. 
Россияда вақтинча сақланаётган 152 ўзбекистонликнинг шароити ўрганилди
Фото: Омбудсман
19 май куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Феруза Эшматова Санкт-Петербургнинг Красносель туманида жойлашган 1-сонли хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш марказига ташриф буюрди. Бу ҳақда Омбудсман Матбуот хизмати UzNews.uz’га хабар берди.

Феруза Эшматова 152 нафар ўзбекистонлик вақтинча сақланаётган ушбу марказда уларнинг яшаш, овқатланиш, тиббий хизматдан фойдаланиш каби шароитларини ўрганди, уларга барча масалалар бўйича ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Шунингдек, меҳнат миграцияси соҳасида Россия қонунчилигининг асосий нормалари ҳақида хабардор қилинди. 

Омбудсман ва Красносель туманида жойлашган 1-сонли хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш маркази вакиллари билан мулоқотда чет эл фуқароларининг шахсини аниқлаш жараёни, уларни ватанга қайтаришда ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби ва уни соддалаштириш масаласи муҳокама қилинди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей