1 USD = 10571.88 1 EUR = 12623.88 1 RUB = 145.58
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10571.88 1 EUR = 12623.88 1 RUB = 145.58
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Туризм
21 мая, 13:40 283 0

Ўзбекистон ва БАА ўртасида авиарейслар сони оширилади

БАА авиакомпаниялари учта йўналишда ҳафталик парвозлар сонини кўпайтиради.
Ўзбекистон ва БАА ўртасида авиарейслар сони оширилади
Фото: UzNews.uz
19-20 май кунлари БАА авиация маъмурияти вакиллари билан ўтказилган учрашувда икки мамлакат ўртасида парвозлар частотасини кўпайтириш, янги йўналишларда авиақатновларни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Маслаҳатлашувлар якунлари бўйича эришилган келишувларга кўра, FlyDubai авиакомпанияси Дубай – Тошкент – Дубай йўналишида парвозлар частотасини ҳафтасига 5 тадан 6 та рейсга оширади.

Air Arabia PJSC эса Шаржа – Тошкент – Шаржа йўналишида парвозлар частотасини ҳафтасига 2 тадан 3 та рейсга кўпайтиради.

Air Arabia Abu Dhabi авиакомпанияси Абу-Даби – Тошкент – Абу-Даби йўналишида парвозларни ҳафтасига 2 тадан 4 тага оширади.

Шунингдек, Wizz Air Abu Dhabi авиакомпаниясига Бухоро ва Урганч шаҳарларига парвозларни амалга ошириш ҳуқуқи берилди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей