1 USD = 10581.03 1 EUR = 12645.39 1 RUB = 145.92
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10581.03 1 EUR = 12645.39 1 RUB = 145.92
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Реклама
21 мая, 17:59 442 0

Kids Profi — Ўзбекистондаги биринчи болалар касблари шаҳарчаси

Замонавий шаҳарчада фарзандларингиз ўзини турли касбларда синаб кўриб, улардан ижобий ҳис-туйғулар ва таассуротлар олишади.

Kids Profi — Ўзбекистондаги биринчи болалар касблари шаҳарчаси

Орамизда болалигида тезроқ катта бўлишни истамаган киши бўлмаса керак? Барча болалар катталар ўрнида бўлиб кўришни хоҳлашади. Шу мақсадда, Ўзбекистонда илк болалар касблари шаҳри - Kids Profi ташкил этилди.

У гўёки, аҳолиси болалардан ташкил топган алоҳида бир мамлакатга ўхшайди. У ердаги ҳаёт, бошқа жойлардан фарқли равишда улкан шижоат остида ўтади.

Ушбу замонавий шаҳарчада фарзандларингиз ўзини турли касбларда синаб кўриб, улардан улкан ижобий ҳис-туйғулар ва таассуротларга эга бўлишади.

Катталар эса ҳар бир боланинг истеъдоди ва қобилиятини ривожлантиришга ёрдам беришади, бу ота-оналар фарзандининг келажаги борасида хотиржам бўлишларини таъминлайди.

Бу ерда ҳар бир кишини қуйидагилар кутиб олади:

- 20 дан ортиқ касблар
- аниматорлар
- шоу-дастурлар
- болалар майдончаси
- фуд-корт
- қаҳвахоналар
- бутун оила учун сифатли дам олиш ва яхши кайфият

Қўшимча маълумотларни қуйидаги телефон рақами орқали билиб олишингиз мумкин: (+998) 94-606-51-40.

Манзил: Яшнобод тумани, Паркент катта кўчаси, (собиқ) Корзинка «Авиатор» супермаркети, 2-қават.

E-mail: kidsprofi_tashkent@mail.ru
Instagram: @kidsprofi_tashkent

Реклама ҳуқуқлари асосида

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей